Мирзиёев “Дорут-тиловат” мажмуаси ва “Вундеркинд” болалар боғчасига ташриф буюрди

Дата: 14:01, 29-01-2018.

Тошкент. 29 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Дорут-тиловат” мажмуаси ва “Вундеркинд” болалар боғчасига ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Таомилга биноан (“Дорут-тиловат” мажмуасида – ЎзТАГ) ўтганлар хотираси ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди. Уламолар билан мулоқотда халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган хайрли ишлар ҳақида сўз юритилди”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.

“Вундеркинд” нодавлат мактабгача таълим муассасасида инглиз тили ва компьютер билимлари чуқурлаштирилган ҳолда ўргатилади. 

“Президентимиз муассасада яратилган шароитни юксак баҳолади. Мазкур боғча мисолида Шаҳрисабз шаҳрида яна 25 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси барпо этиш, боғча мудираси, Зулфия номидаги Давлат мукофот совриндори Шаҳноза Холмаҳматовага мамлакатимизда ишлаб чиқарилган енгил автомобиль совға қилиш бўйича топшириқ берди. Бундай муассасаларни қуришдан асосий мақсад фарзандларимизнинг мактабга тайёр бўлиб чиқишини таъминлашдир, деди давлатимиз раҳбари”, - деди Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев шу ерда Қашқадарё вилоятида хусусий шериклик асосида ҳамда давлат томонидан қуриладиган мактабгача таълим муассасалари дастури тақдимоти билан ҳам танишди.

Сурат манбаи: http://podruga.uz/semya-i-deti/obrazovanie/item/195-chastnye-detskie-sady-v-tashkente-kakoj-zhe-vybrat-dlya-malysha.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: