Мирзиёев электр энергияси ва газ мутасаддиларини танқид қилди

Дата: 11:31, 03-12-2019.

Тошкент. 3 декабрь. ЎзТАГ – 2 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилда устувор йўналишлар бўйича ислоҳотларни жадаллаштириш, мақсадли параметрларни аниқлаш ва амалга оширишни таъминлаш масалалари бўйича йиғилишда электр энергияси ва газ учун масъул мансабдор шахсларни танқид қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Йиғилишда турли соҳаларда йўл қўйилаётган камчиликлар, тегишли раҳбарларнинг фаолияти кескин танқид қилинди. Энергетика тизимидаги йўқотишларни кескин камайтириш, етказиб берилаётган электр энергиясини тўғри ҳисобга олиш ва дебитор қарздорликни камайтириш бўйича ишлар етарли эмас", - дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, Мирзиёев мамлакатимизда табиий газни қазиб олиш, ташиш ва тарқатиш босқичларида адолатли ҳисобга олиш тизими мавжуд эмаслигини таъкидлади.

"Айниқса, аҳолини газ ва электр билан таъминлашдаги узилишлар одамларнинг ҳаққаоний норозилигига сабаб бўлади", - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, сўнгги уч йил ичида қабул қилинган қарорлар ижросини танқидий баҳолаш орқали 13 та "жойидан қўзғалмай қолган" йўналишда тизимли муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича амалий натижа берадиган чора-тадбирлар ишлаб чиқишга масъул ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Сурат манбаи: president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: