Мирзиёев Грузия, АҚШ ва Корея Республикаси элчиларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Дата: 17:16, 31-05-2019.

Тошкент. 31 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Грузия, АҚШ ва Корея Республикаси элчиларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"31 май куни Ш.Мирзиёев Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Грузиянинг ФМ элчиси Зураб Абдушелишвили, АҚШнинг ФМ элчиси Дэниел Розенблюм ва Корея Республикасининг ФМ элчиси Кан Чже Квоннинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди", - дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Ш. Мирзиёев ўз нутқида янги тайинланган мамлакатлар элчилари билан давлатларнинг кўп томонлама ҳамкорлик истиқболларига тўхталди.

Президентимиз янги тайинланган элчилар билан уларнинг актив дипломатик фаолияти билан дўстлик, шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

"Ўз навбатида, фавқулодда ва мухтор элчилар самимий қабул учун давлатимиз раҳбарига яна бир бор миннатдорлик билдириб, мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида самарали давлатлараро муносабатларни изчил ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга ишонч билдирдилар", - деб якунланади хабар.

Сурат манбаи: president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: