Мирзиёев ички нархлар ошиб кетмаслиги учун шакар олиб кириш божларини бекор қилди
Тошкент. 14 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ички нархлар ошиб кетмаслиги учун шакарқамиш ёки қандлавлаги шакари ва қаттиқ ҳолатдаги кимёвий тоза сахарозани олиб кириш божларини бекор қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Шунингдек, давлат раҳбари ушбу маҳсулот турларига (ТН ВЭД — 1701 91 00 ва 1701 99 кодлари бўйича) акциз солиғини ҳам бекор қилди. Янги тартиб 2017 йил 15 сентябрдан кучга кирди.
“Қарор божхона божлари ставкаларини янада оптималлаштириш ва алоҳида озиқ-овқат маҳсулотлари ички нархларининг ошишига йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинди”, - дейилади давлат раҳбарининг қарорида.
Эслатиб ўтамизки, бугунда мамлакатда шакарнинг асосий қисмини “Хоразм шакар” ва “Ангрен шакар” компаниялари ишлаб чиқаради.