Мирзиёев Ҳиндистонга давлат ташрифини якунлади

Дата: 08:53, 02-10-2018.

Тошкент. 2 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга давлат ташрифини якунлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ш. Мирзиёев Ҳиндистонга давлат ташрифини якунлади ва Тошкентга жўнаб кетди”, - дейилади президент матбуот хизманининг хабарида.

Қайд этилишича, давлат раҳбари Ҳиндистон президенти, вице-президенти, бош вазири, ташқи ишлар вазири билан учрашувлар ўтказди. Музокаралар якунлари бўйича 20 та салмоқли ҳужжат имзоланди, истиқболли йўналишлар бўйича келишувларга эришилди. 

“Президентимиз ташриф аввалида ишонч билдирганидек, олий даражадаги самарали музокаралар Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорликни амалий мазмун билан бойитиб, стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти Рам Натҳ Ковинднинг таклифига биноан 30 сентябр – 1 октябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди. 

Сурат манбаи: из http://press-service.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: