Мирзиёев қишлоқ хўжалигида сувдан омилкорона фойдаланишга урғу берди

Дата: 13:18, 13-06-2018.

Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида сувдан омилкорона фойдаланишга урғу берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, у бу ҳақида Олтиариқ туманидаги “Исмоил Нозим обод” фермер хўжалиги даласида бўлиб, ғалла ўримини, ғўза ҳолатини кўздан кечириши доирасида айтиб ўтди.

“Вилоят деҳқон ва фермерлари билан суҳбатда ғалла ҳосилини йиғиб олиш, ғўзадан кафолатланган ҳосил етиштириш, такрорий экинлар экиш зарурлиги таъкидланди. Деҳқончиликда йил йилга ўхшамайди. Ҳосилдан, даромаддан умидвор фермер ҳар бир ниҳолни “сизлаши” керак. Барча агротехник тадбирларни ўз вақтида, сидқидилдан бажариши зарур”, - дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабарида.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига 12 июнда келган эди.

Сурат манбаи: http://nm.tj/economy/4893-uzbekistan-rastochitelnoe-ispolzovanie-vody.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: