Мирзиёев Истамбулда Йилдиримни қабул қилди
Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – 26 октябрда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Истанбул шаҳрида Туркия Республикаси Бош вазири Бинали Йилдиримни қабул қилди, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
“Учрашувда 25 октябр куни Анқарада бўлиб ўтган олий даражадаги мулоқотда ҳамкорликнинг бугунги ҳолати холисона баҳоланиб, уни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олингани таъкидланди. Мамлакатларимиз ўртасида савдо, саноат, банк-молия, инвестиция, туризм, юк ташиш, соғлиқни сақлаш, кадрлар тайёрлаш, мудофаа ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир 20 дан зиёд ҳужжатлар имзолангани юқори баҳоланди”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, мулоқотда мазкур келишувларни амалга ошириш, икки мамлакат вазирлик ва идоралари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларига эътибор қаратилди. Томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашилди.