Мирзиёев Каримовнинг 80 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида топшириқ берди
Тошкент. 28 ноябр. ЎзТАГ – Келаси йилда Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига асосланган ҳолда.
Тадбирларнинг батафсил режаси декабр ўртасигача ишлаб чиқилиши зарур. Аммо баъзи тафсилотлар ҳозирнинг ўзида маълум.
Хусусан,байрам тадбирлари доирасида 2018 йил январь ойида Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов хотирасига атаб бунёд этилган мақбара мажмуасини, Қаршида ёдгорлик очиш, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш кўзда тутилган.
“Бундан ташқари, қатор китоблар чоп этиш режалаштирилган, улар орасида “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов фаолияти хроникаси (солнома)” китоби, “Ёшлар бугунги ва эртанги ҳаётимизнинг ҳал қилувчи кучидир”, “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарларини, шунингдек, “Президентга мактублар” китоблари бор”, - деб таъкидланади ҳужжатда.
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси “Ислом Каримов – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асосчиси” мавзуида халқаро илмий конференция ўтказилади. Шунингдек, 2018 йилнинг I чорагида “Ислом Каримов хотирасига бағишланган энг яхши илмий-оммабоп мақола” танловини якунлаш белгиланган.


