Мирзиёев хорижга чиқиш учун рухсат берувчи ёзув стикерини расмийлаштиришни бекор қилди
Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев хорижга чиқиш учун рухсат берувчи ёзув стикерини расмийлаштиришни бекор қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг 2019 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин”, - дейилади 16 августда имзоланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонда.
Шу билан боғлиқ ҳолда “2019 йилнинг 1 январидан хорижга чиқиш учун рухсат ёзуви стикерини расмийлаштириш тартиби бекор қилинсин”.