Мирзиёев Хусусийлаштириш қўмитасининг раҳбарини тайинлади
Тошкент. 24 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиеевнинг фармонига мувофиқ Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бунга қадар Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт фонди ижрочи директори лавозимида ишлаб келган Равшан Ғуломов Хусусийлаштириш қўмитасининг раҳбари этиб тайинланди”, - деб таъкидлашди қўмита матбуот хизматида.
Эслатиб ўтамизки, яқинда давлат раҳбари Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси базасида янги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил қилиш ҳақида қарорни имзолаган эди.
Янги давлат қўмитасининг энг муҳим вазифаларидан бири – хусусийлаштирилган корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклаш ва самарадорлигини оширишни ҳар томонлама кенг қўллаб-қувватлаш, шу асосда аҳоли даромадларининг барқарор ўсишини таъминлайдиган янги иш ўринларини яратиш, ушбу мақсадларда ваколатли давлат органлари, молия ҳамда бошқа бозор тузилмаларининг Савдо-саноат палатаси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан мустаҳкам хамкорликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш бўлади.