Мирзиёев корхоналар учун экспорт тартибларини соддалаштирди

Дата: 16:32, 29-05-2017.

Тошкент. 29 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган фармон билан ўзбек корхоналари учун қатор экспорт тартиблари соддалаштирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Эндиликда янги хужжатга мувофиқ, 2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб Ўзбекистон экспортчилари ўзлари ишлаб чиқарган товарлар экспортини хорижий валютада бошланғич тўловсиз қилиш, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштиришсиз ва сиёсий ва тижорий хатарлардан экспорт шартномасини суғурталаш бўйича полиссиз амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлдилар.

“Ушбу имтиёзларни олиш учун шартнома суммаси 100 минг АҚШ долларидан ошиши мумкин эмас, валюта тушумининг мажбурий топширилиши товарларни экспортдан қилгандан 90 кун давомида таъминланиши зарур. Айни пайтда ўзи ишлаб чиқарган товарни экспорт қилиш экспортчи-ташкилотнинг экспорт бўйича дебиторлик қарздорлиги бўлмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин”, - деб таъкидланади хужжатда. 

Имтиёзлардан янги мева-сабзавот маҳсулоти, узум, полиз экинлари, хом-ашё товарлари экспорт қилувчи корхоналар фойдалана олмайдилар.

Яна бир жиҳат – давлат раҳбари заргарлик маҳсулотларини ҳукумат қарори асосида экспорт-импортига лицензия берилувчи махсус товарлар рўйхатидан чиқариб ташлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: