Мирзиёев “LT Textile International” хорижий корхонаси иши билан танишди

Дата: 13:11, 30-01-2018.

Тошкент. 30 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қарши туманидаги “LT Textile International” хорижий корхонаси иши билан танишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Президентимиз ўтган йил февраль ойида Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида ушбу корхонада амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишган, қурувчиларга ўз маслаҳат ва тавсияларини берган эди”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.

Шу ерда Қашқадарё вилоятида тикув-трикотаж саноатини ривожлантириш дастури тақдим этилди. Хусусан, “LT Textile International” масъулияти чекланган жамиятини ривожлантиришнинг II ва III босқичлари доирасида амалга ошириладиган ишлар лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.

Эслатиб ўтамизки, хитойлик инвесторлар маблағи эвазига бунёд этилган мазкур корхонанинг биринчи босқичи 2017 йил июль ойида фойдаланишга топширилди. Бу ерга Германия ва Швейцариядан замонавий ва энергиятежамкор тўқимачилик асбоб-ускуналар келтириб ўрнатилди. 700дан ортиқ иш ўрни яратилди. 60 нафарга яқин ёшлар Хитойда касб маҳоратини ошириб қайтди.

Эслатиб ўтамизки, президент жорий йил февралида вилоятга ташрифи доирасида берилган топшириқларга мувофиқ, 2017 йил июлда корхонанинг биринчи қисми ишга туширилган эди. Бу ерга Германия ва Швейцариядан замонавий ва энергиятежамкор тўқимачилик асбоб-ускуналар келтириб ўрнатилди. 700 дан ортиқ иш ўрни яратилди. 60 нафарга яқин ёшлар Хитойда касб маҳоратини ошириб қайтди.

Корхонада пахта толаси қайта ишланиб, йилига 22 минг тонна ип-калава маҳсулоти ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Маҳсулотнинг асосий қисмини экспортга йўналтириш кўзда тутилган. Ўтган даврда 4 минг 600 тоннадан зиёд пахта толаси қайта ишланиб, 3,5 минг тоннадан зиёд ип-калава экспорт қилинди.

Сурат манбаи: http://uza.uz/de/business/arbeitskr-ftxe-des-unternehmens-sind-junge-menschen-31-07-2017

Янгилик билан ўртоқлашиш: