Мирзиёев Лукашенкони Ўзбекистонга таклиф қилди

Дата: 10:12, 12-10-2017.

Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – 11 октябрда Сочида ўтаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақида ЎзР. президентининг матбуот хизмати хабар қилди.

“Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарларининг 2016 йил Самарқандда ўтган учрашувидан кейин Ўзбекистон ва Беларусь муносабатлари фаоллашгани, ўзаро савдо айланмаси сезиларли ошганини таъкидлади. Икки мамлакат иқтисодиёти бир-бирини тўлдириши, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, машинасозлик, озиқ-овқат саноати ва бошқа соҳаларда фойдаланилмаган катта имкониятлар мавжудлиги қайд этилди”, - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Ш.Мирзиёев Александр Лукашенкони Ўзбекистонга таклиф этди.

Ўз навбатида, А.Лукашенко Беларусь Ўзбекистон билан ҳамкорликни ҳартомонлама ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. “Беларусь Ўзбекистонга Марказий Осиёдаги муҳим иқтисодий шерик сифатида қарайди. Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар дўстлик ва ўзаро манфаатдорлик тамойиллари асосида ривожланиб бормоқда”, - деб таъкидланади хабарда.

Шунингдек, учрашув доирасида қўшма корхоналар ташкил этиш, савдо уйларини кенгайтириш, хомашёни чуқур қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: