Мирзиёев Макронни Бастилиянинг ишғол этилиши куни билан табриклади

Дата: 13:35, 16-07-2018.

Тошкент. 16 июл. ЎзТАГ – 14 июл куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев президент Эммануэл Макронни Франция миллий байрами – Бастилия ишғол этилган кун муносабати билан табриклади, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамизки, Бастилия ишғол этилган кун – Буюк француз революциясининг бош эпизодларидан бири бўлиб, Бастилия қалъа-турмасининг олиниши 1789 йил 14 июлда бўлиб ўтган. Қалъа 1382 йилда барпо этилган. У пойтахт остонасида мудофаани мустаҳкамлаши зарур эди. Тез орада у асосан сиёсий махбуслар учун турма вазифасини бажара бошлади. 400 йил давомида Бастилия махбуслари орасида таниқли кишилар кўп бўлди. Қалъа французларнинг кўпчилик авлодлари учун қироллар ҳукмронлигининг рамзи эди. 1780 йилга келиб турмадан фойдаланиш деярли тўхтатилди.

Сурат манбаи: http://novosti-uzbekistana.ru/sh-mirziyoev-pozdravil-emmanuelya-makrona-s-pobedoj-na-vyborax/

Янгилик билан ўртоқлашиш: