Мирзиёев мамлакат тарихида биринчи бизнес-омбудсменни тайинлади

Дата: 09:36, 31-07-2017.

Тошкент. 31 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Дилмурод Қосимовни тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича президент ҳузуридаги вакили (бизнес-омбудсмен) этиб тайинлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Вакил лавозимига фақат президент томонидан тайинланади ва озод этилади, ўз фаолиятини давлат органлари, лавозимдаги шахслардан мустақил амалга оширади ҳамда фақат давлат раҳбарига ҳисобот беради”, - деб таъкидлашди президент матбуот хизматида. 

Омбудсмен тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда қатнашади, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини назорат қилади, давлат органларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларида уларга ёрдам беради.

Бизнес-омбудсмен давлат органларининг лавозимдаги шахсларига огоҳлантиришлар бериш, уларга аниқланган қонунчилик бузилишлари, бу ҳолатларнинг пайдо бўлишига олиб келган шароитлар ҳақида тақдимномалар киритиши мумкин.

Шунингдек, у судларга тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларидан келиб чиқиб даъволар киритиши, тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ давлат органларининг йиғилишларида иштирок этиши мумкин.

Эслатиб ўтамизки, Дилмурод Қосимов ушбу вазифага тайинлангунга Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари бўлиб ишлаган. Бизнес-омбудсмен институти давлат раҳбарининг май ойидаги фармони билан таъсис этилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: