Мирзиёев мамлакатда ишбилармонлик авиациясини ташкил қилиш ташаббуси билан чиқди

Дата: 12:49, 04-12-2017.

Тошкент. 4 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда ишбилармонлик авиациясини ташкил қилиш ташаббуси билан чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат раҳбари матбуот хизмати берган хабарга кўра, бу Марказий Осиё минтақасида янги тизим бўлиб, якка тартибдаги ва корпоратив парвозлар, шунингдек, улар билан боғлиқ хизматларни кўрсатишга ихтисослашади. Халқаро тилда ушбу атама “бизнес авиация” ёки “тижорат авиацияси” деб аталади. 

Шавкат Мирзиёев лойиҳа билан танишиш чоғида ҳар бир мамлакат иқтисодиёти ривожида транспорт-коммуникация тизими муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Ўзбекистонда ташкил этилаётган ишбилармонлик авиацияси якка ва корпоратив ташувларга ихтисослашади.

Шу ва бошқалар ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2 декабр куни Тошкентда барпо этилаётган янги аэропорт қурилиши лойиҳасига ташрифи доирасида гапирилди.

Президент транспорт-коммуникация тизими ҳар қандай мамлакат иқтисодиётида катта рол ўйнашини таъкидлади. Ишбилармонлик авиацияси ушбу йўналишда янги имкониятлар очиб, ишбилармонларга янги қулайликлар яратади. Лойиҳа ўзбекистонлик ва хорижлик ишбилармон доиралар вакилларига маҳсулотларини ташқи бозорга етказиб бериш, бизнес-шериклар топишда катта ўрин тутади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: