Мирзиёев мамлакатнинг энг йирик саноат ҳудудларидан бирида ҳокимни алмаштирди

Дата: 09:51, 10-04-2017.

Тошкент. 10 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат раҳбари ушбу вазифага аввал Ўзбекистон Президенти девонида, давлат маслаҳатчиси О.Муродов хизматида бош инспектор бўлиб ишлаб келган Умарбек Ҳалиловни тайинлади.

“Янги ҳоким шаҳарнинг саноат, ижтимоий ва коммуникацион инфраструктурасини тиклаш билан шуғулланади, яқин орада аҳоли ва жамоатчилик вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказади”, - деб таъкидлашди шаҳар маъмуриятида. 

Эслатиб ўтамизки, 28 мартда Навоий вилоятига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрий буюрди. Вилоят марказига икки ҳафтадан сўнг янги ҳоким тайинланиши давлат раҳбарининг бу ердаги ишлардан кўнгли тўлмаганлигини билдириши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: