Мирзиёев МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг Москвадаги норасмий мажлисига жўнаб кетди

Дата: 14:44, 26-12-2017.

Тошкент. 26 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг Москвадаги норасмий мажлисига жўнаб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 26 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий мажлисида иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетди”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.

Эслатиб ўтамизки, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) – 2001 йил 8-декабрда ташкил этилган халқаро ташкилот. Унга авваллари ССРИ таркибига кирган 11 давлат аъзо бўлган. Булар Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Украинадир. 1993-2009 йилларда МДҲга Грузия ҳам кирган. 2014 йилда “евромайдон” Украинанинг ташкилотдан чиқиши ҳақида хабарлар чиқди, лекин мамлакат бунга доир расмий ариза бермади.

 МДҲ фаолият юрита бошлаганидан бери жами 60 саммит, шунингдек, ташкилотга аъзо барча давлатларнинг президентлари қатнашмаган чекланган таркибдаги беш учрашув ўтказилди. МДҲ Ижроя қўмитаси маълумотларига кўра, саммитларда 835 ҳужжатлар, шу жумладан, расмий учрашувларда 742, норасмий учрашувларда 37 ҳужжатлар имзоланди.

Сурат манбаи: https://www.uzairways.com/ru/flights/gup-mezhdunarodnyy-aeroport-tashkent-imeni-islama-karimova

Янгилик билан ўртоқлашиш: