Мирзиёев Меркелни Германия канцлери этиб сайлангани билан қутлади

Дата: 12:03, 15-03-2018.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ – Мирзиёев Меркелни Германия канцлери этиб сайлангани билан қутлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 март куни Ангела Меркелни унинг Германия Федератив Республикаси Федерал канцлери лавозимига сайлангани муносабати билан табриклади”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.

Эслатиб ўтамизки, бундан олдинроқ Бундестаг Ангела Меркелни қаторасига тўртинчи марта Германия канцлери этиб сайлади. Овоз беришда 692 депутат қатнашди, тўрт бюллетень ҳақиқий эмас деб топилди. Энг камида 355 овоз зарур бўлган ҳолатда, 364 депутат Меркель учун овоз берди.

Сурат манбаи: https://24tv.ua/merkel_nareshti_domovilas_z_sotsial_demokratami_pro_formuvannya_koalitsiyi__bild_n912482

Янгилик билан ўртоқлашиш: