Мирзиёев Мирзо Улуғбек инновация маркази олдига ишлар ва хизматлар ҳажмини камида 2 баробарга ошириш вазифасини қўйди
Тошкент. 10 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек инновация маркази олдига ишлар ва хизматлар ҳажмини камида 2 баробарга ошириш вазифасини қўйди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу топшириқ унинг раислигида 2018 йил 9 январ куни ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлигига бағишланган йиғилишда берилди.
“Давлат раҳбари 2018 йилда халқаро тажрибани, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ривожланиши тенденцияларини инобатга олган ҳолда, “2018-2021 йилларда “Электрон ҳукумат” тизимини янада ривожлантириш стратегияси”ни ишлаб чиқиш, “Мирзо Улуғбек инновация маркази” резидентлари томонидан кўрсатиладиган ишлар ва хизматлар ҳажмини камида 2 баробар ҳамда экспорт ҳажмини 1,8 баробар ошириш, резидентлар учун чет эл компаниялари билан ҳамкорлик қилиш ва янги бозорларга чиқишда кўмаклашиш бўйича тегишли топшириқлар берилди”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.
Сурат манбаи: http://platforma.kg/?p=2452&lang=en