Мирзиёев Москвада футбол бўйича ЖЧ-2018нинг очилиш маросимида иштирок этади

Дата: 13:01, 14-06-2018.

Тошкент. 14 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Москвада футбол бўйича ЖЧ-2018нинг очилиш маросимида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 2018 йил 14 июн куни Москва шаҳрида футбол бўйича 2018-йилги жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этади”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Эслатиб ўтамизки, ЖЧ-2018 – ФИФАнинг футбол бўйича 21-жаҳон чемпионати бўлиб, унинг финал қисми Россияда 2018 йил 14 июндан 15 июлгача бўлиб ўтади. Россия ўз тарихида биринчи бор турнирга мезбонлик қилмоқда. Шунингдек, мундиаль илк маротаба дунёнинг икки қисми – Европа ва Осиё ҳудудида бўлиб ўтмоқда. Чемпионат Россиянинг 11 шаҳридаги 12 стадионларда ўтказилади. Бундан ташқари, чемпионатда илк марта ҳакамларга видеоёрдам тизимидан фойдаланилади.

Сурат манбаи: http://c-ib.ru/else/260863.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: