Мирзиёев мусиқа санъати турли миллат, тиллар ва динларга эга бўлган миллионлар кишиларни бирлаштиришини таъкидлаб ўтди

Дата: 13:17, 29-08-2017.

Тошкент. 29 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мусиқа санъати турли миллат, тиллар ва динларга эга бўлган миллионлар кишиларни бирлаштиришини таъкидлаб ўтди, деб хабар беради ЎзТАГ.

“Дунёда қарама-қаршилик ва зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги ўта мураккаб замонда миллати, тили ва дини турлича бўлган миллионлаб одамларни ҳеч қандай таржимонсиз дўст қиладиган, улар ўртасида ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлайдиган мусиқа санъатининг ўрни ва таъсири тобора ортиб бормоқда”, - деди Шавкат Мирзиёев “Шарқ тароналари” ўн биринчи халқаро мусиқа фестивалининг очилишига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзида.

У ушбу маънода “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг бу йилги анжумани алоҳида мазмун ва аҳамиятга эга бўлиб, у фестиваль ташкил этилганига 20 йил тўлган тарихий бир санада ўтказилмоқда”, дея таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамизки, 28 августда Самарқандда XI “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: