Мирзиёев Мусулмон олами ёш олимлари халқаро марказини тузишни таклиф қилди
Тошкент. 11 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитидаги чиқишида қатор қизиқарли таклифларни ўртага ташлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, ўзбек давлати раҳбари ёш олимларга билим ва тажриба алмашиш, биргаликда тадқиқотлар ўтказиш имконини берадиган Мусулмон олами ёш олимлари халқаро марказини тузишни таклиф қилди.
“Ўзбекистонда Ал-Хоразмий хотирасига бағишлаб, ёш математиклар ўртасида Халқаро олимпиадани ташкил этишни таклиф қиламиз. Мусулмон дунёсида эришилаётган илм-фан ютуқларини муносиб тақдирлаш ҳамда уларни халқаро миқёсда оммалаштириш учун Ислом ҳамкорлик ташкилотининг махсус мукофотини таъсис этиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, ўзбек давлати раҳбари ИҲТга аъзо давлатлар ҳудудида олтита Юқори самарали компьютер марказини ташкил этиш тўғрисидаги тавсиясига мувофиқ, шундай марказлардан бирини Ўзбекистонда жойлаштиришга ғоясини қўллаб қувватлади.
Ўзбекистон президенти нутқи сўнгида Қозоғистон Республикаси Президенти муҳтарам Нурсултон Назарбоевни Остона шаҳрида “ЭКСПО – 2017” халқаро кўргазмасининг муваффақиятли ўтгани билан самимий табриклайди ва саммит юксак савияда ташкил этилгани учун чуқур миннатдорчилик изҳор этаман.