Мирзиёев Наманган вилоятига келди

Дата: 10:22, 03-05-2018.

Тошкент. 3 май. ЎзТАГ – 2 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига келди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Давлат раҳбари 2017 йилда Наманганга ташриф буюриб, вилоятда қурилиш-бунёдкорлик ишларини кенг кўламда давом эттириш, туризм, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини жадал ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш юзасидан тегишли топшириқлар берган эди. Мазкур топшириқлар ижроси доирасида улкан ишлар амалга оширилди. Янги саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми ошди. Замонавий уй-жойлар, инфратузилма объектлари бунёд этилди”, - дейилади хабарда.

Бу галги ташриф давомида президент вилоятдаги имлоҳотларнинг бориши, олиб борилаётган ишлар сифати билан танишади, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича галдаги муҳим вазифаларни белгилаб беради.

Сурат манбаи: https://ru.sputniknews-uz.com/politics/20180502/8099175/Mirzieev-Namangan.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: