Мирзиёев Назарбоевни Ўзбекистонга таклиф қилди

Дата: 13:56, 23-03-2017.

Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевни Ўзбекистонга ўзига қулай исталган пайтда ташриф буюришга таклиф қилди, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).

“Мен (…) сизни, Нурсултан Абишевич, ўзингизга қулай исталган пайтда (Ўзбекистонга – КазТАГ) ташриф буюришга таклиф қиламан. Биз тез-тез кўришиб туришга келишиб олдик, ва мен сизни Ўзбекистонда кўришдан жуда мамнун бўламан”, - деди Ш.Мирзиёев ҚР президенти Нурсултон Назарбоев билан музокаралари доирасида пайшанба куни.

Айни пайтда Ўзбекистон раҳбари “бугун ташкил этилгандай қабул ҳали бўлмаган”лигини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамизки, Ш.Мирзиёев Қозоғистонга давлат ташрифи билан 22 мартда борган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: