Мирзиёев Осиёда йил одами деб тан олинди
Тошкент. 24 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Осиё журналистлари ассоциацияси (AJA) бўйича 2018 йилда “сиёсат” тоифасида Осиёда йил одами деб тан олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон раҳбари “сиёсат” йўналишида Марказий Осиёда тинчлик-тотувликни асрашга катта ҳисса қўшганлиги ва қўшни давлатлар билан фаол ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиргани учун ғолиб бўлди”, - дейилади Жанубий Кореянинг The Korea Times нашри хабарида.
Қайд этилишича, Ш. Мирзиёев 2016 йилнинг декабр ойида президенти лавозимига киришганидан бошлаб иқтисодиётни очиш ва сиёсий маҳбусларни озод этган ҳолда инсон ҳуқуқларини яхшилашга йўналтирилган сиёсатни ислоҳ қилди.
Тақдирлаш маросими 2019 йилнинг баҳорида ассоциация бош ассамблеясида доирасида бўлиб ўтади.
Бундан ташқари, бошқа ғолиблар орасида LG Groupнинг раиси Ку Бон Му, мисрлик таниқли кардиожарроҳ Маҳди Ҳабиб Ёқуб ва футбол бўйича Вьетнам терма жамоаси мураббийи Пак Хан Солар бор.
Сурат манбаи: https://news.tj