Мирзиёев “Остона” халқаро молия марказида ишбилармонлар учун яратилган шароитлар билан танишди

Дата: 15:12, 09-07-2018.

Тошкент. 9 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Остона” халқаро молия марказида ишбилармонлар учун яратилган шароитлар билан танишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев етиб келганидан сўнг (Остонага – ЎзТАГ) Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ҳамроҳлигида “Остона” халқаро молия марказига ташриф буюрди”, - дейилади хабарда.

Бу ерда ишбилармонлар учун яратилган шароитлар, истиқболга белгиланган режалар тақдим этилди.

Марказ фаолияти халқаро молия институтлари тажрибаси асосида йўлга қўйилган. Унинг аъзолари учун эллик йилгача солиқ имтиёзлари бериш, виза, валюта ва иш юритиш тизимини соддалаштириш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамизки, ўтган ҳафта охирида Мирзиёев Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан пойтахтнинг 20 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этиш учун ташриф буюрди.

 

Сурат манбаи: http://www.time.kz/articles/zloba/2017/03/24/astana-tashkent-novie-gorizonti

Янгилик билан ўртоқлашиш: