Мирзиёев Остонага етиб келди

Дата: 12:02, 15-03-2018.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Остонага амалий ташриф билан етиб келди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Аввал хабар берилганидек, давлатимиз раҳбари Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашув ўтказади, Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг расмий очилиш маросимида иштирок этади”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: http://milli-firka.org/%D0%BB%D0%B8%D0%B4%D0%B5%D1%80%D1%8B-%D1%81%D1%82%D1%80%D0%B0%D0%BD-%D1%86%D0%B5%D0%BD%D1%82%D1%80%D0%B0%D0%B7%D0%B8%D0%B8-%D0%B2%D1%81%D1%82%D1%80%D0%B5%D1%82%D1%8F%D1%82%D1%81%D1%8F-%D0%B2-%D0%B0/

Янгилик билан ўртоқлашиш: