Мирзиёев Қозоғистон ва Шри-Ланка президентларига ҳамдардлик билдирди

Дата: 11:41, 22-04-2019.

Тошкент. 22 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиев Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Шри-Ланка президенти Майтрипала Сирисенага таъзия изҳор этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Президент Ш. Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаевга Жамбил вилоятидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар муносабати билан таъзия билдирди”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 20 апрель куни Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Кордай тумани автобуси билан ЙТҲ боғлиқ воқеа оқибатида 11 киши, жумладан, саккиз нафар Қозоғистон, учта Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, 29 таси жароҳат олган.

“Президент Ш. Мирзиёев Шри-Ланка президенти Майтрипала Сирисенега ушбу мамлакатда рўй берган бир қатор портлашлар оқибатида кўплаб одамларнинг қурбон бўлганлиги муносабати билан ҳамдардлик билдирди”, - дейилади хабарда.

Хорижий ОАВ берган маълумотларга кўра, 21 апрель куни Шри-Ланкада черков ва меҳмонхоналарда содир бўлган портлашлар оқибатида 207 киши ҳалок бўлган, 450 дан ортиқ одам жароҳат олган. Ҳозирча ҳеч қандай экстремистик гуруҳ содир бўлган воқеаларни ўз зиммасига олган эмас.

Сурат манбаи: sn.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: