Мирзиёев парагвайлик ҳамкасбини қутлади
Тошкент. 15 май. ЎзТАГ – Президент Шавкат Мирзиёев 14 май куни Парагвай Республикаси Президенти Орасио Мануэль Картес Харани Парагвай Республикаси Мустақиллиги куни билан қутлади, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамизки, Парагвай Испаниядан мустақиллигини 1811 йилда қон тўкилишларсиз амалга оширилган революциядан кейин эълон қилган. Бу давлат байрами бўлиб, икки кун давомида нишонланади.
Мустақиллик куни парадлар, концертлар, мушакбозлик ва барбекю билан нишонланади. Энг қизиқарли парад Парагвайнинг пойтахти ва йирик шаҳри Асунсьонда бўлиб ўтади. Шу муносабат билан баъзи кишилар миллий кийим бош киядилар.
Сурат манбаи: http://www.radionacional.gov.py/horacio-cartes-transparencia-en-la-funcion-publica/