Мирзиёев Покистон президентига ҳамдардлик билдирди

Дата: 12:02, 26-07-2017.

Тошкент. 26 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси президенти Мамнун Ҳусайнга мактуб йўллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат раҳбари Лаҳор шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва оғир жароҳат олгани муносабати билан чуқур қайғу исҳор этди.

“Шавкат Мирзиёев ушбу аянчли воқеа муносабати билан Президентга ва у орқали бутун Покистон халқига чуқур таъзия изҳор этди. Қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб қўйишни сўради, жароҳат олганларни эса тез фурсатларда соғайиб кетишини тилайди”, - деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, Покистоннинг Панжоб вилоятидаги Лаҳор шаҳридаги портлашда камида 26 киши урбон бўлди, 57 киши жароҳатланди. Портлаш Арфа Карим технопарки яқинидаги Ферозпур Роуд кўчасидаги сабзавоблар бозорига киришда содир этилган.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, портлаш ҳудкуш томонидан амалга оширилган бўлиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларига қаратилган бўлган. Саккиз полициячи ҳам қурбон бўлгани маълум қилинмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: