Мирзиёев Покистон президентини табриклади
Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон президентини байрам билан табриклади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 март куни Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайнни Покистон куни билан табриклади”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.
Эслатиб ўтамизки, Покистон давлатининг ташкил этилиши 1940 йилдаги Лахор резолюцияси ҳисобланади. 1956 йил 23 мартда Покистон Доминиони Ислом Республикасига айланди. Ўшандан буён 23 март Покистоннинг мустақил мусулмон давлати сифатида пайдо бўлиш санаси деб нишонланади. Покистонда мустақиллик кишиларга ўз мамлакатида ҳиндлар ва инглизлардан камситишларни ҳис қилмаган ҳолда яшаш имкониятини берди, деб ҳисобланади.
Сурат манбаи: http://www.dunyabulteni.net/haber/269388/pakistanin-yeni-cumhurbaskani-kimdir