Мирзиёев Путинга Сочи яқинида РФ мудофаа вазирлиги самолётининг ҳалокатга учрагани муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Дата: 15:54, 26-12-2016.

Тошкент. 26 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия раҳбари Владимир Путинга Сочи яқинида РФ мудофаа вазирлиги самолётининг ҳалокатга учрагани муносабати билан ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

“Қора денгиз устида Ту-154 самолёти ҳалокатга учраши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни оғир қайғу билан қабул қилдим. Менинг чуқур таъзиямни қабул қилишингизни ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман”, - дейилади хабарда.

Олдин хабар берилгани каби, 25 декабрда РФ мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти Сочидан учиб кетганидан кейин соат 05.40ларда радарлардан йўқолиб қолди. Унинг бортида 92 киши бўлиб, унда ҳарбийлар, ОАВ вакиллари, Александров номидаги ансамбль аъзолари бўлиб, улар Суриянинг Россия ҲҲКнинг Хмеймимдаги авиабазасидаги ҳарбийларни янги йил билан табриклаш учун йўл олишган бўлган. Ту-154нинг бўлаклари Сочи қирғоғидан 1,5 км олисда 50-70 метр чуқурликда топилди. РФ ТҚ самолёт қулаши муносабати билан жиноят иши очди.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: