Мирзиёев Рамазон ҳайит муносабати билан табрик йўллади
Тошкент. 18 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан қатор хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларини табриклади, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
“Жумладан, Афғонистон, Бангладеш, Бирлашган Араб Амирликлари, Индонезия, Иордания, Қувайт, Малайзия, Миср, Озарбайжон, Покистон, Саудия Арабистони, Сингапур, Тожикистон, Туркия, Туркманистон, Эрон, Ўмон, Қатар, Қирғизистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Ислом тарақиёт банки, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий камиссарияти, Кавказ мусулмонлари идораси каби халқаро ташкилотлар раҳбарларига табрикномалар йўллади”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамизки, Рамазон ҳайит Ўзбекистонда 15-17 июнда нишонланди.
Сурат манбаи: http://131174.blogfa.com/