Мирзиёев Самарқанд вилоятига келди
Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга келди, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
“Давлатимиз раҳбари 2017 йил апрел ва ноябрда ҳам бу ерга келиб, вилоятни ҳар томонлама ривожлантириш, ижтимоий объектлар қуриш бўйича кўплаб вазифалар қўйган эди. Ташриф доирасида ана шу вазифалар ижроси таҳлил қилинади, янгилари белгилаб берилади”, - дейилади шанба кунги хабарда.
Таъкидланишича, ташрифнинг биринчи кунида асосан туманларга бориш, вилоят фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказиш режалаштирилган.
Сурат манбаи: давлат раҳбарининг матбуот хизмати