Мирзиёев Санкт-Петербургдаги МДҲ норасмий саммитида иштирок этади

Дата: 11:31, 20-12-2019.

Тошкент. 20 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург (Россия)да Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) норасмий саммитида иштирок этади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ш.Мирзиёев 20 декабрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган МДҲ давлат раҳбарларининг анъанавий норасмий учрашувида иштирок этади", - дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Бирлашма мамлакатлари раҳбарлари МДҲ доирасида кўп томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашишлари кутилмоқда.

Октябрь ойида Ашхободда бўлиб ўтган ҳамдўстлик саммитида қабул қилинган қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан Ўзбекистон МДҲга раислик қилади.

 

Сурат манбаи: sof.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: