Мирзиёев Саркисянни Арманистон президенти лавозимига сайлангани муносбати билан табриклади

Дата: 15:24, 05-03-2018.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – 2 мартда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Армен Саркисянни Арманистон президенти лавозимига сайлангани муносбати билан табриклади, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

“Шавкат Мирзиёев ўз қутловида ўзаро ҳурмат ва англашув тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Арманистон муносабатлари бундан буён ҳам халқларимиз манфаатлари йўлида изчил мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, ОАВ маълумотларига кўра, 90 депутат Саркисянга овоз берган, 10 депутат қарши овоз берган, битта бюллетень ҳақиқий эмас деб топилган. Тўрттадан уч парламент фракцияси – Республика партияси, “Дашнакцутюн” арман революцион федерацияси ва “Царукян” блоки уни ёқлаб овоз берган, “Елк” фракцияси депутатлари қарши овоз беришган.

Янги давлат раҳбари 9 апрелда лавозимига ўтиради.

Сурат манбаи: https://www.meydan.tv/ru/site/news/16419/

Янгилик билан ўртоқлашиш: