Мирзиёев сентябрда БМТ бош ассамблеясининг умумсиёсий мунозараларида нутқ сўзлайди

Дата: 11:45, 29-08-2017.

Тошкент. 29 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сентябрда БМТ бош ассамблеясининг умумсиёсий мунозараларида нутқ сўзлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“БМТ бош ассамблеясининг умумсиёсий мунозаралари 19 сентябрда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва БА 72- сессияси раиси Мирослав Лайчакнинг чиқишларидан бошланади. Биринчи куни АҚШ президенти Дональд Трамп, шунингдек, Арманистон, Боливия, Афғонистон, Бразилия, Исроил, Польша, Ўзбекистон, Франция ва бошқа мамлакатлар етакчилари минбарга чиқиши кутилмоқда”, - дейилади ТАСС хабарида.

Хабар қилинишича, бош ассамблеясининг умумсиёсий мунозаралари 25 сентябргача давом этади. Форумнинг бошланғич режасига мувофиқ, 21 сентябрда РФ ТИВ раҳбари Сергея Лавров ҳам нутқ сўзлайди. Сўнгги куни қатор ташқи ишлар вазирлари, шу жумладан, КХДР ва Сурия ташқи ишлар вазирларининг чиқиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: