Мирзиёев “Шарқ тароналари” номи мусиқа дунёсида ўзига хос нуфузга эга бўлди деб ҳисоблайди

Дата: 14:51, 29-08-2017.

Тошкент. 29 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Шарқ тароналари” номи мусиқа дунёсида ўзига хос нуфузга эга бўлди деб ҳисоблайди, деб хабар беради ЎзТАГ.

“Шарқ тароналари” фестивали 1997 йилдан буён қандай катта йўлни босиб ўтгани, унинг ўзига хос шаклланиш ва ривожланиш тарихи ҳақида кўп гапириш мумкин. Аммо мен бу борада фақатгина битта рақамга эътиборингизни қаратмоқчиман”, - деди Мирзиёев Самарқандда фестивалнинг очилишига бағишланган тантатали нутқида.

У “агар 1997 йилда, дастлабки мусиқа байрамида дунёнинг 31 та давлатидан 57 нафар санъаткор қатнашган бўлса, бу йил 58 та мамлакатдан 241 нафар моҳир хонанда ва созанда иштирок этмоқда”, деб таъкидлаб ўтди.

“Шарқ тароналари” фестивали бугунги кунда ЮНЕСКО томонидан мусиқа оламининг йирик халқаро форуми сифатида эътироф этилгани ва бу ибора дунё бўйлаб баралла янграётгани, ҳеч шубҳасиз, унинг нуфузи ва аҳамияти тобора ортиб бораётганидан далолат беради”, - деб қўшимча қилди Мирзиёев.

Эслатиб ўтамизки, 28 августда Самарқандда XI “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: