Мирзиёев Сирил Рамафосни қутлади

Дата: 12:15, 30-04-2018.

Тошкент. 30 апрел. ЎзТАГ – Президент Шавкат Мирзиёев Жанубий-Африка Республикаси Президенти Сирил Рамафосни Озодлик куни билан қутлади, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамизки, 1961 йилда Жанубий-Африка Иттифоқи Британия Миллатлар ҳамдўстлигидан чиқиб, мустақил Жанубий-Африка Республикаси бўлди. Чиқиш Ҳамдўстликнинг бошқа малакатлари томонидан ЖАРда ирқчилик сиёсатига қарши норозилик сабабли содир бўлди. 1994 йилнинг 27 апрелида ЖАРда демократия ғалаба қозонди ва 1994 йил июнда ЖАРнинг Ҳамдўстликдаги аъзолиги тикланди. Шундан бери Жанубий-Африка Республикасида миллий байрам – Озодлик куни нишонланади.

Сурат манбаи: https://ria.ru/world/20180318/1516527110.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: