Мирзиёев собиқ куч тизими ходимлари ва ҳарбийларни УЖКХ тизимига жалб қилишни рағбатлантиришга чақирди
Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев пенсионерлардан бўлган собиқ куч тизими ходимлари ва ҳарбийларни уй-жой-коммунал хизмат (УЖКХ) тизимига жалб қилишни рағбатлантиришга қаратилган қарорни имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Давлат раҳбари ушбу аҳоли тоифасини жалб қилиш учун уларга пенсия бўйича имтиёзлар тақдим этди. Бугунда Ўзбекистонда меҳнат қилувчи пенсионерлар пенсияларининг 50%ини оладилар. 2017 йилнинг 1 августидан бошлаб Ўзбекистонда Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси ҳарбий хизматчилари ва ходимларидан чиққан уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимида ишловчи пенсионерларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланади.
“Ҳужжатга мувофиқ, янги имтиёзлар Ўзбекистон Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон УЖК вазирлиги марказий аппарати, вилоятлар УЖК бошқармалари, Тошкент УЖК бош бошқармаси, Кўп квартирали турар-жой фондларидан фойдаланиш соҳасида назорат бўйича инспекция ва “Коммунхизмат” агентлиги раҳбарлар таркибида мутахассис сифатида фаолият кўрсатувчи пенсионерларга тааллуқли бўлади”, - деб таъкидланади хужжатда.
Айни пайтда пенсия пенсионернинг ягона иш жойи бўлган ҳолдагина тўлиқ ҳолда тўлаб берилади.
Президент Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасига Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда жорий йил 25 июлга қадар Собиқ куч тизими ходимлари ва ҳарбийларни УЖКХ тизимига ишга қабул қилиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқишни топширди.