Мирзиёев Солиқ тизимини янада такомиллаштириш бўйича эксперт комиссиясини ташкил этди

Дата: 15:45, 21-07-2017.

Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев республика Солиқ тизимини янада такомиллаштириш бўйича эксперт комиссиясини ташкил этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг тегишли қарорига асосланган ҳолда.

“Эксперт комиссия солиққа тортиш халқаро амалиётини чуқур ўрганиш ва республика солиқ тизимини дунёнинг ривожланган мамлакатларида қабул қилинган, хорижий сармоядорлар учун тушунарли бўлган ҳамда уларни Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритишга рағбатлантирувчи солиқ тизимига мувофиқлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш билан шуғулланади”, - дея таъкидланади хужжатда.

Бундан ташқари, у солиқ маъмуриятчилиги амалиётининг чуқур ва аниқ таҳлили, уни енгиллаштириш, шу жумладан, солиқларни умумдавлат ва маҳаллий солиқларга тақсимлаш, солиққа тортишнинг соддалаштирилган тартибини такомиллаштириш, солиқларнинг тадбиркорлик, энергияни тежашдаги рағбатлантирувчи ролини ошириш бўйича таклифларни тайёрлайди.

Таъкидланишича, эксперт комиссияси бир ойда камида бир маротаба йиғилиш ўтказади. Унининг самарали ишлаши учун президентнинг давлат маслаҳатчиси Вячеслав Голышев жавоб беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: