Мирзиёев ташқи савдо вазирининг янги ўринбосарини тайинлади
Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташқи савдо вазирининг янги ўринбосарини тайинлади, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3222 сон қарорига мувофиқ Сахиб Исмаилович Саифназаров Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимига тайинланди”, - дейилади хабарда.
Бундан олдин у Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
С.Саифназаров янги лавозимда 7 августда президентнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Шавкат Тўлагановнинг ўрнига келди.