Мирзиёев тижорат банклари устидан назоратни кучайтириш бўйича қатор чораларни тасдиқлади

Дата: 15:24, 30-06-2017.

Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари турлари билан кафолатли таъминлашнинг кечиктириб бўлмайдиган чоралари тўғрисида”ги қарорни имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу хужжат билан Марказий банкнинг тижорат банклари устидан назоратини кучайтириш бўйича қатор чоралар тасдиқлаган.

“Ушбу хужжатда давлат раҳбари Марказий банкка тижорат банкларининг низом капиталлари $500 млнга оширилишини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг ликвидлиги мониторингини амалга ошириш, шунингдек, хўжалик субъектлари томонидан тўловлар, жумладан, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни давлат бюджетига узлуксиз тўлаб боришини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширишни топширди”, - деб таъкидлашди МБ матбуот хизматида.

Хужжатда Марказий банк пул-кредит сиёсати, жумладан қисқа муддатли ликвидлик ва мажбурий захира талаблари ставкаларини бошқариш бўйича операциялар воситаларини фаоллаштириш ва улардан моҳирлик билан фойдаланиши, шунингдек тижорат банклари томонидан иқтисодий қонунчилик меъёрларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириши лозимлиги ҳам айтиб ўтилган.

Бундан ташқари, давлат раҳбарининг тавсияларига мувофиқ, МБ Ўзбекистон Банклар уюшмаси ва тижорат банклари билан ҳамкорликда замонавий тўлов технологияларини жорий этиш ҳамда банк пластик карталаридан фойдаланиш жозибадорлигини ошириш бўйича комплекс қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқади.

Айни пайтда Давлат солиқ қўмитасига тижорат банклари билан биргаликда банкдан ташқари пул айланмалари ҳажмини қисқартириш бўйича қўшимча чоралар комплексини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди, шу жумладан, бу иш хўжалик субъектлари даромадларини тўлиқ ва ўз вақтида инкасса қилиниши, доимий назорат текширувларини ўтказиш йўли билан уларнинг яширилишига йўл қўймаслик каби чоралар орқали амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: