Мирзиёев Тошкент ИИББсини вертолётлар билан таъминлашга топшириқ берди

Дата: 11:46, 11-01-2019.

Тошкент. 11 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) вертолётлар билан таъминлашга топшириқ берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, Ш. Мирзиёев 10 январ куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 7-ички ишлар бўлимига ташриф буюрди. 

“Тинчлик ва соғликни таъминласак, қолган ҳамма нарсага эришамиз. Шу мақсадда мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жамоат тартибини таъминлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилди. Кейинги икки йилда соҳага доир 100 дан ортиқ ҳужжатлар қабул қилинди”, - деди давлат раҳбари. 

Ш. Мирзиёев пойтахт ички ишлар органларини аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида ташкилий-штат бўлинмасини мақбуллаштириш лойиҳаси билан танишди. Унга кўра, ички ишлар ходимларининг 86%ини қуйи бўғинга тушириш, туман ҳокимлиги (маъмурияти – ЎзТАГ), прокуратураси, солиқ инспекцияси ва бошқа идоралар билан ҳамкорликни кенгайтириш режалаштирилган.

Шунингдек, президент профилактика инспекторлари ва уларнинг ўринбосарларини ўқитиш, малакасини ошириш бўйича Тошкент давлат юридик университетининг махсус филиалини ташкил этиш зарурлигини таъкидлади. 

“Президент жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, жумладан, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига замонавий вертолётлар ажратиш бўйича топшириқлар берди”, - деб хулоса қилинади хабарга. 

 

Сурат манбаи: https://president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: