Мирзиёев Тошкент ва Бекобод ўртасида электричка қатновини йўлга қўйишни топширди

Дата: 16:27, 18-08-2017.

Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент ва Бекобод ўртасида электричка қатновини йўлга қўйишни топширди, деб хабар беради ЎзТАГ.

“Ш.Мирзиёев аҳолига янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида Тошкент ва Бекобод шаҳарлари оралиғида электричка қатновини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди”, - дейилади Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг (ЎзА) жума кунги хабарида.

Шунингдек, давлат раҳбари Бекобод шаҳрининг бош режаси лойиҳаси билан танишгани ҳам хабар қилинмоқда. “Лойиҳада, жумладан, “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ ҳамда “Бекобод цемент заводи” ишчилари учун арзон уй-жойлар қуриш кўзда тутилган”, - дейилади хабарда.

Бундан ташқаши, Мирзиёев “мазкур уй-жойлар атрофида боғ ва аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш, бир сўз билан айтганда мўъжаз шаҳарча барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди”. “Шаҳарчани тез ва қисқа фурсатларда бунёд этиш кераклигини таъкидлаб, унга “Мустақилликнинг 27 йиллиги массиви” деб ном беришни таклиф қилди”, - дея қайд этилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: