Мирзиёев Тошкентда АҚШ делегацияси билан дин масалаларини муҳокама қилади

Дата: 11:45, 17-09-2018.

Тошкент. 17 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда АҚШ делегацияси билан дин масалаларини муҳокама қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, АҚШнинг халқаро диний эркинликлар соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси Самуэл Дейл Браунбэк бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга 17-сентябр куни етиб келади.

“АҚШ делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ташриф дастуридан Олий Мажлис Сенати, Бош прокуратура, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида учрашув ва музокаралар ўтказилиши кабилар ўрин олган.

Бундан ташқари, делегация аъзолари Тошкент шаҳрида “Диний бағрикенглик: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси” мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этади.

Сурат манбаи: из http://picssr.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: