Мирзиёев Тожикистон президенти ва Арманистон Бош вазири билан Ашхободда бўлиб ўтган МДҲ саммитида учрашди

Дата: 15:57, 11-10-2019.

Тошкент. 11 октябрь. ЎзТАГ – 11 октябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳамда Арманистон бош вазири Николай Пашинян билан Ашхободда (Туркманистон) Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) саммити доирасида учрашди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизмати маълумотига кўра, Э.Раҳмон билан учрашувда икки томонлама амалий ҳамкорликни, энг аввало, савдо, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт, маданий-гуманитар алмашув ва бошқа устувор йўналишларда кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Президентлар олий даражадаги бўлажак учрашувлар жадвалини ҳам кўриб чиқдилар, шунингдек, халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Н.Пашинян билан учрашувда ҳукуматлараро ва идоралараро даражадаги ўзаро алмашувларни ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди. Кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги халқаро кун тартиби ва ҳамкорлигининг долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди.


Сурат манбаи: president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: