Мирзиёев Тожикистон президентига таъзия билдирди
Тошкент. 9 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга таъзия билдирилган мактуб йўллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Президент Шавкат Мирзиёевнинг мактубида “Сизнинг акангиз Нуриддин Раҳмоннинг бевақт вафоти ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдим”, деб таъкидланади.
“Давлатимиз раҳбари Тожикистон президентига оғир жудолик муносабати билан ўзининг самимий ҳамдардлигини билдирди”, - дейилади Ўзбекистон ТИВ сайтида эълон қилинган мактуб матнида.