Мирзиёев Трампга ҳамдардлик билдирди
Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампга Флорида штатининг Маржори Стоунмен Дуглас шаҳрида рўй берган шафқатсиз жиноят оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
“Ўз хатида Шавкат Мирзиёев ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш сўзларини изҳор этди”, - дейилида хабарда.
Эслатиб ўтамизки, пайшанба, 14 февралда, Флоридада 19 ёшли юқори синф ўқувчиси Николас Круз Паркленд шаҳридаги Маржори Стоунмен Дуглас номли мактабда отишма чиқарди. Ҳукумат кўпчилик қурбонлар ҳақида хабар қилди. Камида 17 киши ҳалок бўлган. Яна 50 киши жароҳатланди. Бу отишма 2012 йилдан бери қурбонлар сони бўйича энг қонли бўлди. Ўшанда Сэнди Хукдаги мактабга хужумда 26 киши қурбон бўлган эди.
Сурат манбаи: https://www.kp.ru/online/news/2917646/


